Саудия чемпионати етакчиси “Сити” футболчисини нишонга олди

Спорт

image

Саудиянинг “Ал-Иттиҳод” клуби “Манчестер Сити” клуби дарвозабони Эдерсон Мораешни сотиб олиш борасида музокараларни бошлади. Бу ҳақда “Foot Mercato” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Ал-Иттиҳод”нинг асосий трансфер мақсади айнан “шаҳарликлар” посбони ҳисобланади. Айни вақтга келиб, жиддаликлар спорт директори ва футболчининг агенти ушбу трансфер борасида музокара олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, Эдерсон “Сити” сафига 2017 йилда келиб қўшилган ва амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. 31 ёшли бразилиялик кипернинг нархи “Transfermarkt” порталида 25 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Ал-Иттиҳод Эдерсон Мораеш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг