Саудия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлаяпти

Жамият

image

Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф Ал-Отайбий мамлакатдаги миссиясини якунлаяпти. У бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида ёзди.

Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган. Бахтиёр Саидов элчига Ўзбекистондаги самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирган.

Маълумот учун, Юсуф Ал-Отайбий 2021 йил ноябрь ойидан бери республикадаги Саудия Арабистонининг дипломатик миссиясини бошқариб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил октябрь ойида Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси Жавад Муҳаммад Авад ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Такаши Хатори ўз фаолиятини якунлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Саудия Арабистони Юсуф Ал-Отайбий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг