Сербиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
28 Октябрь 1160 1 дақиқа
Сербиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Момчило Бабич тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Telegram-каналида хабар берди.
Қайд этилишича, вазир фавқулодда ва мухтор элчи Момчило Бабичдан ишонч ёрлиқларини қабул қилган. Учрашув давомида икки давлат сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга ўзаро тайёрлигини билдирган.
“Элчи жанобларига мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш йўлидаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг жорий ҳафтасида Сербия Президенти Александр Вучичнинг Ўзбекистонга келиши маълум қилинганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь