Шавкат Мирзиёев Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
Спорт
−
21 Март 18173 1 дақиқа
21 март куни Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтган Наврўз тантанасидан кейин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.
21 ёшли Ҳусанов отаси, собиқ футболчи Ҳикмат Ҳошимов билан биргаликда дастхати туширилган “Манчестер Сити”даги либосини Шавкат Мирзиёевга совға қилди.
Қайд этиш жоиз, январь ойида Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари давлатига сафари чоғида мамлакат шаҳзодаси ва “Манчестер Сити” клуби эгаси Шайҳ Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан учрашиб, Ҳусанов трансфери учун миннатдорлик билдирганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь