Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун 21-22 апрель кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бўлажак тадбирлар давомида Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёти йўлида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақанинг долзарб экологик, иқлим ва сув муаммоларини ҳал этиш масалалари муҳокама қилинади.

Президент ушбу масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади, миллий павильонлардан иборат махсус экологик кўргазмага ташриф буюради.

Саммитлар якунида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев амалий ташриф билани Ўзбекистонга келган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг