Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуровни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Татаристон, Бошқирдистон Республикалари, Ленинград, Киров, Иркутск ва Омск вилоятлари, шунингдек, Россиянинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этган.

Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.


 
Ўзбекистон Президенти 35 мамлакатдан 10 мингдан зиёд бизнес вакиллари иштирокида олтинчи “ИННОПРОМ” кўргазмаси муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилаётганини олқишлаган.

Олий даражада, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.

Савдо ҳажми барқарор ўсиб бораётгани, саноат, тинч атом, энергетика, транспорт, металлургия, кимё ва бошқа тармоқлардаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилган.

Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва устувор тармоқларда, шу жумладан, саноат зоналари доирасида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш, ҳудудлар ва тадбиркорлар даражасидаги фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, энергия самарадорлиги, сув хўжалиги, киберхавфсизлик ва сунъий интеллект каби истиқболли йўналишлардаги режалар қўллаб-қувватланган.

Техника йўналишидаги қўшма олийгоҳлар негизида иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун муҳандис кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, учрашувда Россия ҳудудлари ва компаниялари раҳбарлари Ўзбекистон етакчисига турли тармоқларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларини тақдимот қилган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев делегация Денис Мантуров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг