Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан гаплашди

Жамият

image

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
 
Қайд этилишича, суҳбат давомида Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва зиддиятлар минтақавий барқарорлик ва тинчликка жиддий таҳдид солаётгани таъкидланган. Муқаддас Рамазон ойида мусулмон уммати ўртасидаги келишмовчиликни кучайтирадиган номақбул ҳаракатлардан чуқур хавотир ифода этилган.

Давлат суверенитети, тинчлиги ва осойишталигига хавф солувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш минтақа давлатларининг умумий манфаатларига хизмат қилиши таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси Қатарда бўлиб турган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ватанига қайтариш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда яратилган шароит учун Амирга чуқур миннатдорлик билдирган.

Ўз навбатида Қатар Амири ҳозирги синовли кунларда Ўзбекистон Президентига дўстона мулоқоти, доимий равишда қўллаб-қувватлаб келаётгани, билдирган самимий бирдамлик сўзлари, икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришга қаратаётган катта эътибори учун алоҳида ташаккур изҳор этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва Қатар Амири билан телефон орқали суҳбатда Яқин Шарқдаги ҳозирги мураккаб вазият муҳокама қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Қатар Амири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг