Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан бугун, 21 апрель куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари эртага Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев амалий ташриф билани Ўзбекистонга келган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг