Шавкат Мирзиёев мудофаа қобилиятини кучайтириш бўйича йиғилиш ўтказди

Жамият

image

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳузурида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йиғилишда Ўзбекистон мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш масалалари, шунингдек, жорий йил 13 январь куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросининг бориши кўриб чиқилган. 

Дунёда кескинлик ва можаролар ўчоқлари сақланиб қолаётгани, геосиёсий рақобат кучайиб, янги хатар ва таҳдидлар хавфи ортиб бораётгани таъкидланган. Айрим минтақалардаги ҳарбий ҳаракатлар жиддий гуманитар ва иқтисодий оқибатларга олиб келаётган нотинч халқаро вазият шароитида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Мудофаа вазири қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш, қисм ва бўлинмаларни тезкор тайёрлаш, уларни замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, ҳарбий-маъмурий секторлар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берган.

Ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси ва жанговар ҳаракатлар тажрибасини ўрганиш, ҳарбий бошқарув ва тайёргарлик тизимига замонавий ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, қўшинлар самарадорлигини ошириш учун янги технологиялар, жумладан, учувчисиз тизимлар ва рақамли бошқарув ечимларини кенг қўллаш зарурлиги қайд этилган.

Шунингдек, ҳарбий-маъмурий секторлар, полигонлар, таълим муассасалари ва моддий-техник таъминот объектлари инфратузилмасини замон талаблари асосида модернизация қилиш ҳамда ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

Ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни изчил давом эттириш, илмий тадқиқот ишларини кучайтириш, замонавий қурол-яроғ ва технологияларни ўзлаштиришга қаратилган дастурларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилган.

Йиғилиш якунида давлат раҳбари Қуролли Кучларни янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича тегишли вазифаларни белгилаб берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар мудофаа қобилияти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг