Шавкат Мирзиёев Остонада БМТ ижрочи директори билан мулоқот қилди
Жамият
−
22 Апрель 1291 1 дақиқа
Бугун, 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш ва иқлим муаммоларига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилган.
Ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан, миллий экологик маърузаларни тайёрлаш, атроф-муҳит мониторинги тизимини такомиллаштириш ва институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш масалаларида изчил ривожланиб бораётгани қайд этилган.
Ижрочи директор Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Яшил макон”, “Биомерос”, “Тоза ҳаво,” “Чиқиндисиз ҳудуд” ва “Экомаданият” каби миллий лойиҳаларни юқори баҳолаган. Уларнинг экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини оширишдаги аҳамияти қайд этилган.
Ингер Андерсен, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг бугунги саммитда илгари сурилган ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича амалий шерикликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Остонада ўтаётган Минтақавий экологик саммитда “Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси” давлатлараро консорциумини таъсис этишни таклиф қилган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти яна 7 та аниқ таклифни илгари сурди.
Live
БарчасиДеҳқонобод туманига сел келди
23 Апрель