АҚШ Яқин Шарққа 50 дан ортиқ қирувчи самолётларини юборди
Олам
−
08:27 1745 2 дақиқа
АҚШ сўнгги 24 соат ичида Яқин Шарққа, Эрон йўналишига 50 дан ортиқ қирувчи самолётларни жойлаштирди. Бу ҳақда америкалик расмий манбага таяниб, “Axios” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, юборилган самолётлар орасида F-35 Lightning II, F-22 Raptor ва F-16 Fighting Falcon туридаги қирувчилар бор.
17 февраль куни Женева шаҳрида АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи якунланди. Уммон Ташқи ишлар вазири учрашув “умумий мақсадлар ва техник масалаларни белгилашда сезиларли ютуқ” билан тугаганини билдирган.
Америкалик манбага кўра, музокараларда маълум силжишга эришилган, аммо ҳали кўплаб жиҳатлар муҳокама қилиниши керак. Эрон икки ҳафта ичида АҚШга батафсил таклиф тақдим этишини маълум қилган. Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи томонлар эҳтимолий келишув лойиҳалари устида ишлаш, ҳужжатлар алмашиш ва кейинги учрашув санасини белгилашга келишиб олганини айтган.
“The Wall Street Journal” хабарига кўра, Эрон музокаралар давомида уран бойитишни вақтинча тўхтатиш, захиранинг бир қисмини бошқа давлатга бериш ва АҚШ билан иқтисодий алоқаларни бошлашга тайёрлигини билдирган.
Сўнгги ойларда АҚШ ва Эрон муносабатлари кескинлашган. АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронда намойишлар куч билан бостирилса, зарба бериш билан таҳдид қилган эди. Аввалроқ у Эрон томонга авианосец гуруҳини юборганини айтган. Жумладан, USS Abraham Lincoln, USS George H. W. Bush ва USS Gerald R. Ford авианосецлари минтақада ҳаракатга келтирилгани ҳақида хабарлар чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Президент Дональд Трамп Эронга зарба бериш ҳақида буйруқ чиқарган тақдирда, бир неча ҳафта давом этиши мумкин бўлган кенг кўламли операцияга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль