Шавкат Мирзиёев “Росатом” корпорацияси бош директорини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Росатом” атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда мамлакатда интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Ўтган йилнинг октябрь ойида биринчи кам қувватли реактор биноси учун пойдевор қўйиш ишлари бошлангани мамнуният билан қайд этилган. Электр станцияни лойиҳалаштириш ишлари давом этмоқда.

Бундан ташқари, ўтган йили “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкентдаги филиали негизида атом энергетикаси ва ядро технологиялари бўйича илғор муҳандислик мактаби ишга туширилган.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда ядро технологияларини қўллаш, соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, фанни ривожлантириш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Росатом Алексей Лихачёв

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг