Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари якунланди
Жамият
−
08:05 1060 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига амалий ташрифи якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида “Тинчлик кенгаши”нинг дастлабки йиғилишида нутқ сўзлади ва Ғазо секторини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қайта тиклаш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ўз қарашлари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти АҚШ Cавдо вазири Ховард Латник, АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир, Eksimbank президенти ва раиси Жон Ёванович ва Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блек билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон етакчиси бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди. Тадбирда АҚШ ҳукумати, йирик компаниялари ва молия институтларининг юқори даражали вакиллари ҳамда видеоалоқа орқали Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарлари иштирок этди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. Аэропортда давлат раҳбари ва рафиқасини АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль