Сирдарёда кадастр ходими пора билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
11 Март 2564 1 дақиқа
Сирдарё вилоятида Кадастр агентлиги бўлими бош инспектори пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани бўлими бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1975 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали унинг яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва ушбу ҳужжатларни муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош инспектор 1000 АҚШ доллари ва 6 млн 50 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида кадастр ходими ва солиқчи пора билан қўлга тушганди.