Суперлига рамзий жамоаси эълон қилинди
Спорт
−
29 Ноябрь 1371 1 дақиқа
Эртага, 30 ноябрь куни Суперлиганинг 2025 йилги мавсум якунига етади. Мавсум якуни олдидан Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) 2025 йилги мавсумнинг рамзий жамоасини эълон қилди.
Унга кўра, чемпион “Нефтчи”дан 4 футболчи танлаб олинди. Шунингдек, “Пахтакор” ва “Динамо”дан 2 ўйинчи рамзий жамоадан ўрин олган. “Насаф”, ОКМК ва “Сўғдиёна”дан эса бир нафардан футболчи саралаб олинган. Бош мураббий сифатида эса “Пахтакор” бош мураббийи Камолиддин Тожиев номи қайд этилган.
Суперлига-2025 мавсум рамзий жамоаси:
Дарвозабон: Владимир Назаров (“Нефтчи”);
Ҳимоячилар: Хожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Анвар Ғофуров (“Нефтчи”), Жаҳонгир Ўрозов (“Динамо”);
Ярим ҳимоячилар: Икром Алибоев (“Нефтчи”), Ратинио (“Динамо”), Ойбек Бозоров (“Насаф”), Жамшид Искандеров (“Нефтчи”), Хуршид Ғиёсов (ОКМК);
Ҳужумчилар: Люпчо Дориев (“Сўғдиёна”), Игор Сергеев (“Пахтакор”);
Бош мураббий: Камолиддин Тожиев (“Пахтакор”).
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” клубини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 24 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпиони бўлган эди.
Live
Барчаси