Сурхондарёда Cobalt ва Nexia тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 19 октябрь куни Сурхондарё вилоятида йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган Cobalt автомобили Nexia билан тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 09:40 ларда Қумқўрғон тумани,“Азларсой” МФЙ ҳудудидан ўтган D-162 (4R-104) автомобиль йўлининг 7-километрида содир бўлган. 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt автомашинаси билан ҳаракатланиб келиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетган. Оқибатда 1986 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-2 русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-2 русумли автомобилда йўловчи сифатида кетаётган 1963 йилда туғилган эркак воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўловчиси, 1959 йилда туғилган аёл туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига етказилган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қумқўрғон туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов- суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчилар жароҳатланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Cobalt Nexia

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг