Сурхондарёда ўқитувчиларга мажбурий пул йиғиш топшириғини берган “замҳоким” ишдан олинди 

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Жарқўрғон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Анвар Ражабов ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш учун топшириқ бергани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳоким ўринбосари ишдан олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Муродбек Давлатов хабар берди. 

Маълум бўлишича, Жарқўрғон туманидаги 33-сонли умумтаълим мактаби педагог ходимларидан пул маблағлари мажбурий тартибда йиғилаётгани ҳақидаги хабар юзасидан тайинланган хизмат текшируви якунланган.

Текширувларда Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари Анвар Ражабов томонидан берилган кўрсатма амалдаги қонунчилик талабларига зид эканлиги ва ихтиёрийлик тамойили бузилгани аниқланган. 

“Хизмат текшируви хулосасига мувофиқ Анвар Ражабов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шу билан бирга, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун текширув материаллари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа туманининг прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Жарқўрғон замҳоким

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг