Таиландда маймун тишлаган эркак вафот этди

Олам

image

Таиландда 63 ёшли эркак Чайпҳум Се-Ин ёввойи, тажовузкор макакa унинг уйига бостириб кириб, ҳужум қилганидан кейин ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Нашрга кўра, эркак ҳайвондан ҳимояланишга уринган, бироқ кўплаб жароҳатлар олган. Унинг ўлимига эса эркакнинг чап оёғидан олган жароҳати сабаб бўлган. 

Полиция маълумотига кўра, бу маймун анча вақтдан буён қишлоқ аҳолисини қўрқитиб келган. Гувоҳларнинг айтишича, ҳайвон аввал ҳам одамларга ҳужум қилган ва воқеадан тахминан 10 кун олдин айнан шу маймун марҳумни елкасидан тишлаб олган. Ўша маймун бир маҳаллий оилага ҳам ҳужум қилиб, уларни уйини тарк этишга мажбур қилган.

Чайпҳумнинг жасадини унинг жияни топган. Пол тагида кўп миқдорда қон изи бўлган. Унинг танасида эса ўнлаб тишлаш ва тирналиш излари бўлган. 

Ҳодиса жойини кўздан кечираётган пайтда маймун уй устунларида пайдо бўлиб, офицерларни кузатиб турган. Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар беришича, аҳолига хавф туғдираётган маймун ҳозирда қидирилмоқда. Хавфсизлик учун ҳайвонни йўқ қилиш бўйича буйруқ чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Миссисипи штатида содир бўлган автоҳалокат пайтида Луизиана штатидаги Тулейн университетидан олиб кетилаётган резус-макака маймунлари юк машинасидан чиқиб, қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд маймун Чайпҳум Се-ин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг