Таиланд қироли парламентни тарқатиб юборди
Олам
−
12 Декабрь 2041 2 дақиқа
Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн қуйи палатани тарқатиб юбориш ҳақидаги фармонни маъқуллади. Бу эса 2026 йил бошида умумхалқ сайловларини ўтказишга йўл очади. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни “The Nation” хабар берди.
Бош вазир Анутхин Чанвиракун томонидан имзоланган фармонда парламент тарқатиб юборилишининг асосий сабаби сифатида унинг маъмурияти “озчилик ҳукумати” мақомида экани кўрсатилган.
“Ҳозирги маъмурият 2025 йил сентябрида лавозимга кирган, бир-бири билан коалиция тузган бир нечта партиялардан иборат бўлиб, улар Вакиллар палатасида кўпчиликни қўлга кирита олмади”, дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, мамлакат олдида турган энг муҳим масалаларни самарали ҳал қилиш учун барқарор ҳукумат зарур экани, озчилик ҳукумати билан давом этиш эса сиёсий беқарорликка олиб келиши, бу эса давлатнинг иқтисодий тизимига ва халқаро ишончга зарар етказиши мумкинлиги қайд этилган.
“Энг мақбул ечим – Вакиллар палатасини тарқатиб, янги умумхалқ сайловларини ўтказиш, бу орқали халққа сиёсий қарорлар қабул қилиш ваколатини қайтаришдир”, дейилади фармонда.
Таиланд Конституциясига кўра, қирол фармонни тасдиқлаганидан кейин 45-60 кун ичида сайлов комиссияси умумхалқ сайловларини ўтказиши шарт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болгария Бош вазири Росен Желязков мамлакатдаги иқтисодий сиёсат ва коррупцияга қарши самарали курашилмаётгани учун бир неча ҳафта давом этган кўча намойишларидан сўнг ҳукуматининг истеъфосини тақдим этганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь