Технопаркдаги ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 1 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Қўшбеги кўчасидаги технопарк ҳудудида жойлашган синтифон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй бергани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин бартараф этилганидан сўнг ёнғин жойини ўрганиш давомида икки фуқаронинг жасади аниқланган. Шунингдек, 5 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага юборилган. Ёнғин ишлаб чиқаришда технологик жараённинг бузилиши оқибатида юзага келгани тахмин қилинмоқда. Ёнғинни бартараф этишга 11 та асосий, 6 та махсус турдаги ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган.

Ёнғин оқибатида цехнинг тахминан 700 кв.м майдондаги томи, шифти ва маҳсулотлари ёниб, зарарланган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойида ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ИИБ, ССБ, прокуратура масъул ходимлари ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин цех Яккасарой Технопарк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг