Telegram-ботда 51 минг долларлик психотроп сотган шахс ушланди
3-саҳифа
−
17 Февраль 1361 1 дақиқа
Telegram-бот орқали жами 51 минг АҚШ долларлик гиёҳвандлик ва психотроп моддалар сотган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Telegram тармоғида гиёҳвандлик ва психотроп дори воситалари савдоси учун яратилган 4300 обуначига эга бўлган махсус бот фаолияти аниқланган. Ушбу бот негизида 10 та яна бошқа бот яратилган бўлиб, 6 таси фаолият юритаётгани маълум бўлган.
Аниқланишича, 2002 йилда туғилган А. исмли шахс ботнинг админи сифатида уни юритиб келаётган бўлган. Ушбу шахс томонидан бошқарилаётган бот ёрдамида 1076 маротаба мижозларга умумий баҳоси 51 минг 294 АҚШ долларга тенг бўлган гиёҳвандлик ва дори воситалари сотилгани аниқланган. Мазкур шахсдан гиёҳвандлик воситалари ва бир дона мобил телефон далилий ашё сифатида олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ширинлик орасига яширилган қорадорини хориждан олиб ўтмоқчи бўлган 19 ёшли қиз ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси