Тошкентда 40 млн сўмлик психотроп сотган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган муқаддам судланган фуқаро Н.А. 700 дона “Л-АРГИНИНЕ” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Ф.У. га 40,6 млн сўмга сотган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланувчи йирик жиноий гуруҳ фаолияти фош этилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент психотроп гиёҳвандлик воситалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг