Telegram’да оғуфурушлик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланаётган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 207-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, ахборот технологлилари соҳасидаги жиноятларга қарши кураш бошқармасида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда махсус ишчи гуруҳ тузилган. Ушбу гуруҳнинг асосий йўналишлари этиб, кибермаконда, айниқса, интернет тармоқлари орқали гиёҳвандлик ва психотроп моддаларининг савдоси учун мўлжалланган платформаларни аниқлаш, уларнинг фаолиятига чек қўйиш этиб белгиланган. 

Бу жараёнда тезкор вакиллар томонидан нафақат гиёҳвандлик воситаларини тарқатувчи шахслар, балки уларнинг тепасида турган жиноий гуруҳ раҳбарларини фош этишга қаратилган тезкор чора-тадбирлар амалга оширилган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, ушбу гуруҳ бир ой давомида тўртта платформаларни яратган, уларнинг фаолиятига хизмат кўрсатувчи, жиноий йўл билан топилган мол-мулкларни криптоактивлар орқали легализация қилиб келаётган шахслар аниқланиб ушланган. Ҳозирда ушланган шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси белгиланган. 

Хусусан, биринчи ҳолатда Telegram тармоғида обуначиларга эга гиёҳвандлик ва психотроп дорилар савдоси учун яратилган канал фош қилинган. Мазкур каналнинг админлари, бошқарувчилари, чет элда рўйхатдан ўтказилган телефон рақамларидан фойдаланган ҳолда Telegram тармоғида фаолият олиб борган. Мижозлардан олинган пулларни криптоҳамёнларга, банк пластик карталарга ўтказган. Мазкур жиноятни фош қилиш жараёнида канал админи 1999 йилда туғилган Владимир исмли шахс ва муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 166-моддаси (Талончилик) билан судланган 1999 йилда туғилган Руслан исмли шахслар қўлга олинган. 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида банк пластик картаси, уч дона мобил телефон далилий ашё сифатида олинган. Мазкур шахслар томонидан умумий ҳисобда 60 минг USDT миқдорда криптовалюта айланмаси амалга оширилгани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида Telegram’да сохта саҳифалар орқали одамларни чув туширганлар қамалган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram жиноий гуруҳ оғуфурушлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг