ТИВ хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Жамият
−
01 Март 4600 1 дақиқа
Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Ўзбекистон Республикасининг чет элда бўлиб турган фуқароларига муҳим тавсиялар берилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги мурожаат билан чиқди.
Хусусан, хорижий давлатларда бўлиб турган ҳамда сафар режалаштираётган фуқароларга қуйидаги умумий тавсияларга амал қилиш эслатилди:
1. Расмий ахборот манбаларини кузатиб бориш:
- яшаб турган мамлакат расмий идоралари хабарларини кузатиб бориш;
- Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари эълон қилаётган маълумотларга эътибор қаратиш.
2. Дипломатик ваколатхоналар билан алоқада бўлиш:
- зарур ҳолларда консуллик ҳисобига туриш тавсия этилади;
- фуқаролар ўзлари яшаётган мамлакатдаги элчихона ёки консулликнинг алоқа маълумотларини сақлаб қўйиши зарур.
3. Маҳаллий қоидаларга риоя қилиш:
- мамлакат қонунчилигига ҳурмат билан ёндашиш лозим;
- оммавий тадбирлар ва гавжум жойларда эҳтиёткорликни сақлаш керак.
4. Шахсий тайёргарлик:
- паспорт ва зарур ҳужжатларни тартибли сақлаш лозим;
- алоқа воситаларини доим ишлашга тайёр бўлишига эътибор қаратиш керак.
“Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги фуқаролар билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳолларда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Эрон ва Исроилдаги элчихоналари ушбу мамлакатдаги фуқароларга мурожаат билан чиққан эди.
Live
Барчаси