Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида Ички ишлар органлари бўлинма бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, ИИВ Шахсий хавфсизлик Бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Жумладан, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ТҚХ Жиноят қидирув бўлими бўлинма бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиш эвазига 7 минг АҚШ доллари ва унга тегишли ресторанда содир бўлган ёнғин оқибатида мазкур муассаса ишчисининг куйиш жароҳати олганлиги юзасидан қўзғатилган жиноят ишини тугатиб бериш учун 500 АҚШ доллари, жами 7,5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс олдиндан 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, фуқаролардан пул талаб қилган икки нафар мансабдор шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пора ИИО

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг