Тошкентда 3 ёшли болани энагасининг турмуш ўртоғи уриб ўлдирди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Олмазор туманида 3 ёшли болани энагасининг турмуш ўртоғи уриб ўлдирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, 3 ёшли З.А (ўғил бола) 5 ойдан буён энагаси Г.К.нинг қарамоғида бўлган. Жорий йилнинг 14 март куни энага аёлнинг турмуш ўртоғи 26 ёшли А.Х. гўёки боланинг қаттиқ йиғлагани учун танасининг турли қисмларига шафқатсизларча уриб, оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда З.А. 17 март куни вафот этган.

Маълум бўлишича, ҳолат энагага болага қарагани учун 1 ойлик тўлов қилинмагани сабабли юзага келган. Шунингдек, энага боланинг яқинларига дастлаб З.А. овқатдан заҳарланиб вафот этганини айтган. Экспертиза хулосаси билан 3 ёшли З.А. оғир тан жароҳати оқибатида вафот этгани тасдиқланган.

Жорий йилнинг 18 март куни мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсманига кўра, ҳолат юзасидан гумонланувчи Х.А. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ҳамда жиноят иши юритуви юзасидан кузатув давом эттирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг август ойида хусусий клиникада 9 ёшли бола бурун соҳасидаги жарроҳлик амалиётидан кейин вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Жорий йилнинг 12 март куни ўтказилган судда шифокор касб вазифаларини зарур даражада бажармаганликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент 3 ёшли бола уриб ўлдирди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг