Тошкентда айрим автобуслар ҳаракати вақтинча ўзгартирилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Янги Ўзбекистон кўчасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилди. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бош бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, 2025 йил 9 июлдан 9 августга қадар қуйидаги йўналишлар ҳаракати Миллий боғ кўчаси орқали ташкил этилади:

190-сонли автобус йўналиши

  • Янгибозор АШБ – Машинасозлар метро бекати АШБ йўналишида автобуслар Миллий боғ кўчаси орқали ҳаракатланади. Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.

106-сонли автобус йўналиши

  • Саодат савдо маркази – Акфа Университети йўналишида автобуслар Миллий боғ кўчаси орқали ҳаракатланади. Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.

Йўловчилардан ушбу вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиш ва сафарларини олдиндан режалаштириш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябригача Тошкент шаҳрига 200 та, кейинги йили яна мингта автобус олиб келинади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қурилиш автобус йўналишлари таъмирлаш ишлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг