Тошкентда BMW ва Onix тўқнашиб кетди. Жабрланганлар бор
3-саҳифа
−
26 Февраль 2922 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида BMW ҳамда Onix машиналари тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 25 февраль куни соат 23:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Яҳё Ғулом-Маҳтумқули кўчасида BMW ва Onix русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) содир бўлган.
ЙТҲ ортидан Onix автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида BMW машинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси