Тошкентда эркак Tracker’да собиқ хотини ва унинг танишларини босиб кетди
3-саҳифа
−
26 Март 9973 1 дақиқа
Бугун, 26 март куни Тошкент шаҳрида 27 ёшли эркак Tracker’да собиқ хотини ва унинг танишларини босиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 12:15 ларда 1999 йилда туғилган фуқаро Б.Р. Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида собиқ турмуш ўртоғи 2001 йилда туғилган фуқаро М.Ф. ва унинг ёнида бўлган бошқа шахслар билан жанжаллашиб кетган. Оқибатда Б.Р. бошқа шахсларга оғир тан жароҳати етказиш мақсадида ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01 N 014 FC бўлган Tracker русумли автомашинада М.Ф. ва унинг танишларини устига ҳайдаб, қасддан уриб юборган.
Фуқаро М.Ф. ва унинг таниши Д.Қ. енгил жароҳатлар билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.
Билдирилишича, ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчасини шахси аниқланиб, Юнусобод тумани ИИО ФМБга олиб борилган, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида велосипедчи ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси