Тошкентда “Молоток” бошчилигидаги жиноий гуруҳ ушланди (видео)
3-саҳифа
−
18 Февраль 6460 1 дақиқа
Тошкент вилоятида “Молоток” лақабли зўравон ва унинг гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” хабар берди.
Маълум бўлишича, ўзини “Молоток” лақаби билан таништирган шахс 2025 йилнинг сўнгги ойларидан бошлаб Чирчиқ шаҳрида жиноий гуруҳ шакллантириш ва ҳудудда ўз таъсирини кенгайтиришга уриниб келган. У спорт билан шуғулланган, жисмонан бақувват ёшларни ўз атрофига йиғиб, уларни ноқонуний ҳаракатларга жалб қилган.
Мазкур гуруҳнинг мақсади ҳудудда кўча назоратини ўрнатиш, салбий муҳит вакиллари орасида обрў орттириш ва ўзини жиноий етакчи сифатида кўрсатишдан иборат бўлган. Терговга қадар ўтказилган суриштирув ишлари давомида гуруҳ аъзолари аввалдан мавжуд келишмовчиликлар, қарз олди-бердисини зўравонлик йўли билан ҳал қилиб келган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тезкор тадбирлари натижасида гуруҳнинг барча аъзолари ушланиб, уларга Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва суд томонидан гумонланувчиларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида “Тайсон” лақабли шахс бошчилигида кўча безорилиги ва таҳдидлар билан шуғулланиб келган жиноий тўда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль