Тошкентда наркокурьер талабалар 2600 та доза қорадори билан ушланди

3-саҳифа

image
Ўзбекистонда нарколабораториялар кўпайди. Бунинг сабаби нима? north_east

Ўзбекистонда нарколабораториялар кўпайди. Бунинг сабаби нима?

Тошкент шаҳрида наркокурьерлик билан шуғулланиб келган олий таълим муассасасининг 1-босқич талабалари ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти хабар берди.

Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 2 нафар талаба холислар иштирокида текширилганда, ёнидан 120 гр “Альфа PVP” синтетик гиёҳванд моддалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, 2007 йилда туғилган талабанинг вақтинча яшаб келаётган университети ётоқхонаси кўздан кечирилганда 400 гр “Альфа PVP” синтетик гиёҳванд моддалари борлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, бу 2 талаба ушбу синтетик гиёҳванд моддаларни таниши ташлаб берган геолокациялардан олиб, университет ётоқхонасида дозаларга қадоқлаб, айтилган локацияларга юборишган. Тезкор тадбирлар натижасида бир маротабалик 2600 та дозага тенг бўлган жами 520 гр синтетик гиёҳванд моддаларининг ноқонуний муомаласи олди олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу наркокурьер талабаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмига кўра 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида Фарғона вилоятида 7 миллиард сўмлик гиёҳвандлик воситалари (30 килограммдан ортиқ, яъни 60 минг доза гиёҳвандлик воситалари ҳамда 17 минг 91 дона кучли тасир қилувчи дори воситалари) аниқланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент талаба наркокурьер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг