Тошкентда тез ёрдам кўчада юраги хуруж қилган эркакни ташлаб кетдими?
Жамият
−
03 Июль 12030 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида тез ёрдам бригадаси кўчада юрак хуружи билан ётган эркак беморни шифохонага олиб кетишдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Республика тез тиббий ёрдам маркази муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 31 май куни соат 12:31 ларда 103 хизматига Яшнобод туманидаги Бойсун ва Баку кўчаси чорраҳасида жойлашган метро депоси олдида ётган беморга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича чақириқ келиб тушган.
Тиббий бригада чақирув манзилига 12:51 да (15 дақиқада) етиб борган. Тиббиёт ходимлари 1962 йилда туғилган бемор М.А.ни тиббий кўрикдан ўтказганда унда енгил мастлик ҳолати аниқланган.
Фуқаронинг қолган барча ҳаётий кўрсаткичлари меъёрда бўлганлиги сабабли у ички ишлар органлари ходимларига топширилиб, навбатдаги чақирув бўйича кетган.
“Айни пайтда М.А. хушёрхонага топширилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида ҳам Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам бригадаси ходимлари томонидан бемор 4 соат давомида бир неча тиббиёт муассасасига олиб борилгани, якунда у кўп қаватли уй йўлагида қолдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Республика тез тиббий ёрдам маркази эса бемор Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида режали равишда муолажалар олганини маълум қилди.
Live
Барчаси