Тошкентда юқори синфлар давомати камералар орқали назорат қилинади

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларининг 10- ва 11-синф хоналарига махсус камералар ўрнатилиб, уларда “Smart School” электрон дастурини жорий қилиш орқали юқори синф ўқувчиларининг давомати назорат қилинади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов жорий йилнинг 29 август куни қарор қабул қилди.  

Махсус камералар туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ўрнатилади.

Қарорда ёзилишича, пойтахтнинг Олмазор туманида синов тариқасида 31 та умумтаълим мактабларининг 250 та синфларида “Smart School” электрон дастури орқали мактабларда таълим сифатини доимий назорат қилиш, синфларда ўқувчилар давоматини аниқлаш, уларнинг руҳий ҳолатини сунъий интеллект орқали аниқлаш, шунингдек, ўқувчиларнинг фанларга қизиқишларини ҳамда ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятини баҳолаш имкони яратилган.

Қарор ижросини назорат қилиш учун шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Раҳимова масъул этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни тиббий кўриклардан ўтказишда уларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турига бўлган қобилиятини аниқлаш ва спортга йўналтириш бўйича электрон тизим йўлга қўйилиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Шавкат Умурзоқов ўқувчилар давомати Smart School

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг