Тошкентдаги “авария”да йўловчи ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 8 январь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Onix автомобили ГАЗ-63 юк машинаси билан тўқнашиб кетди ва оқибатда бир фуқаро вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 05:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасининг иккинчи даражали йўлида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Onix русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ҳамда йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган ГАЗ-63 русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган. 

ЙТҲ ортидан Onix русумли автомашина йўловчиси олган тан жароҳатлари  оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида Nexia ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган Lacetti автомашинаси билан тўқнашиб, сўнг йўл четидаги дарахтга урилганди. ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент авария Onix ГАЗ-63

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг