Тошкентдаги кўчалардан бири ёпилади

Жамият

image

Бугун, 13 май кунидан бошлаб 15 май кунига қадар Тошкент шаҳрининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг айрим қисмлари ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун соат 22:00 дан эътиборан 15 май соат 06:00 гача автомобиль йўлининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Чингиз Айтматов кўчаси кесишмасигача бўлган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Кўрсатилган муддат давомида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчасининг маълум бир қисми 1 ойдан кўп вақтгача ёпиқ бўлиши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кичик ҳалқа автомобиль йўли Шароф Рашидов кўчаси Чингиз Айтматов кўчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг