“Тоттенхэм” ҳимоячиси бош мураббийлик ҳам қилиши мумкин

Спорт

image

Англиянинг “Тоттенхэм” жамоаси бош мураббийлик лавозимини клуб ҳимоячисига топшириши мумкин. Бу ҳақда “The Telegraph” нашрининг хабар берди.

Манбага кўра, “Тоттенхэм” жамоаси сардори Бен Девис клубнинг вақтинчалик мураббийи лавозимини эгаллаши мумкин.

Манбанинг таъкидлашича, клуб Игор Тюдорнинг ишдан бўшатилишидан сўнг 32 ёшли уэлслик футболчини ички номзод сифатида жиддий кўриб чиқмоқда. Бу қарор ғайриоддий туюлиши мумкин бўлса-да, “Тоттенхэм” тажрибали футболчи ушбу муҳим даврда барқарорликни таъминлай олишига ишонади.

Хабарларга кўра, Девис жамоадошлари орасида таъсирга эга, кийиниш хонасида катта ҳурматга сазовор, жамоадошлари орасида таъсирга эга ва мураббийлик малакасини оширишга интилмоқда. Бундан ташқари, футболчи яқинда майдонда фаолиятини чеклаган. Жорий йилнинг январь ойидан бери тўпиғидан олган жароҳати туфайли майдонга туша олмаяпти. Шу сабабли у жамоани майдон четидан бошқаришга эътибор қаратиши мумкин.

Кеча, 29 март куни “Тоттенхэм” Тудорнинг ишдан бўшатилганини расмий тасдиқлади. Хорватиялик мураббий атиги еттита ўйинда майдонга тушди. Шу баҳслардан 5 тасида жамоа мағлубиятга учради.

Маълумот учун, айни пайтда “Тоттенхэм” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 30 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди ва қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан атиги бир очко юқорида жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Тоттенхэм” Бен Девис Игор Тюдор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг