Тойлоқ туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
05 Август 7855 1 дақиқа
Бугун, 5 август куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманига Беҳзод Раҳматуллаевич Раҳматуллаев ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун халқ депутатлари Тойлоқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этган сессияда 2018 йилдан буён Тойлоқ туманига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Қодирович Бобоназаров ўз аризасига кўра, вазифасидан озод этилган.
Унинг ўрнига эса шу кунга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Беҳзод Раҳматуллаевич Раҳматуллаев ҳоким этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманига Шунқор Фармонович Худойбердиев ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.