Тожикистонда 34 офицер ҳарбий қисмдан қочиб кетди

Олам

image
Армияга борган йигит 1 ҳафта ўтиб вафот этди north_east

Армияга борган йигит 1 ҳафта ўтиб вафот этди

Тожикистонда 2024 йилда ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлик ҳолати юзасидан 107 та жиноят иши қўзғатилиб, 30 йигит судланган. Бу ҳақда Тожикистон Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) Умид Бобозода ўзининг йиллик ҳисоботида маълум қилди.

Омбудсманнинг сўзларига кўра, уларга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 343-моддаси (ҳарбий ва муқобил хизматни ўташдан бўйин товлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Қонуннинг ушбу моддаси 37 минг 500 сомонийдан (4031 доллар) 75 минг сомонийгача (8063 доллар) жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, шунингдек, ўтган йили ҳарбий хизматчиларни калтаклаш ва ҳақорат қилиш ёки расмий тилда айтганда, “ҳарбий хизматчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик қоидаларини бузиш” бўйича 95 та ҳолат қайд этилганини айтди. Шунингдек, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган 13 нафар ҳарбий комиссарлик ходими жазоланди.

Манбага кўра, 2024 йилда 34 офицер ҳарбий қисмлардан қочиб кетган, яна 28 нафари ўз хизмат пунктларини рухсатсиз тарк этган. Омбудсман ушбу ҳарбийларнинг ҳаракатларини жиноят деб атади, бироқ улар олган жазони очиқламади.

Шу билан бирга, Бобозода ўтган йили ихтиёрий равишда ҳарбий хизматга борган ёшлар сони ортганини таъкидлади.

Бу ҳар йили ҳарбий хизматга чақирув кампанияси бошланиши билан ёшларни Қуролли кучлар сафига мажбурий жалб қилиш масаласи, хизмат шартлари ва янги чақирилувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиш муҳокамалари кучайиб бораётган бир пайтда содир бўлмоқда. Ёшларнинг Тожикистонда ҳарбий хизматдан қочишининг асосий сабаблари сифатида ҳарбий қисмларда ёмон шароит, аскарларга яхши муносабатда бўлмаслик, “дедовшина” ва йигитлар ўлими кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, Тожикистонда 2025 йилда кузги муддатли ҳарбий хизматга чақирув 1 октябрда бошланган бўлиб, тарғиботнинг биринчи кунидаёқ давлат режаси 55 фоизга бажарилган эди. Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ноябрь ойининг охиригача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ўзи хизмат қилаётган ҳарбий қисмдаги бинонинг учинчи қаватидан пастга сакраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Омбудсман ҳарбий қисм Умид Бобозода жиноят иши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг