Трамп Эронни тиклаш учун қанча вақт кераклигини айтди

Олам

image

Ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилган тақдирда ҳам Эронни қайта тиклаш учун тахминан 20 йил вақт кетади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп радиобошловчи Хью Хьюиттга берган интервьюсида маълум қилди.

“Агар биз кучларимизни бугун олиб чиққан тақдиримизда ҳам ўз мамлакатларини қайта тиклаш учун уларга 20 йил керак бўларди”, дейди Трамп. 

Унинг сўзларига кўра, шундан сўнг Эрон аввалгидек ХАМАС ва “Ҳизбуллоҳ”ни молиялаштира олмайди.

Америка етакчиси Эрондаги вазиятни “жуда портлаш хавфи бор” деб атаган. Унинг тушунтиришича, қазиб олиш ишлари тўхтатилса, ер ости нефть тизимлари емирилиши мумкин. Трамп мамлакатнинг нефть саноати “жуда катта зарар” кўришини ва аввалги қувватларнинг кўпи билан 40 фоизинигина тиклаш мумкинлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Эрон расмийлари АҚШ билан “тўғри келишув” тузишга мажбур бўлишини, акс ҳолда Америка томони можарода жуда осон ғалаба қозонишини айтган эди. Трампнинг фикрича, ҳарбий нуқтаи назардан АҚШ “аллақачон Эрон устидан ғалабага эришган”. У, шунингдек, АҚШ Ислом Республикасида ядро қуроли бўлмаслигига бундан кейин ҳам интилишини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг