Трамп ядровий қурол бўйича музокараларга Хитойни жалб қилмоқчи – ОАВ

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ядровий қуроллар соҳасидаги чекловларни сақлаб қолиш ва қуролларни назорат қилиш бўйича музокараларга Хитойни ҳам жалб этиш ниятида. Бу ҳақда АҚШ маъмуриятидаги мансабдор шахсга таяниб, “Financial Times” хабар берди.

“Президент Трамп бир неча бор ядровий қуроллар бутун дунё учун туғдираётган таҳдидга қарши туриш зарурлигини таъкидлаган ва ядровий қуроллар бўйича чекловларни сақлаб қолиш ҳамда қуролларни назорат қилиш бўйича музокараларга Хитойни қўшишни исташини билдирган”, дейди манба.

Шу билан бирга, нашр Трамп сўнгги паллада Россия ва АҚШ ўртасидаги Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартноманинг (СНВ) амал қилиш муддатини узайтиришга рози бўлиши мумкинлигини ҳам тахмин қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 3 кундан кейин АҚШ ва Россия тасарруфидаги жойлаштирилган ядровий каллаклар сонини чеклаб келган, ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий бўлган сўнгги келишув – Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати якунига етиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Хитой ядровий қурол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг