Трампнинг Эрон ҳақидаги баёнотидан сўнг нефть нархи пасайди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан ҳарбий ҳаракатлар тез орада якунланишини эълон қилганидан сўнг кеча 10 март куни жаҳон бозорида нефть нархи кескин тушиб кетди. Бу ҳақда CNN хабар берди. 

Жаҳон бозорида “Брент” маркали нефть 11,28 фоизга арзонлашиб, бир баррели учун нархи 87,8 АҚШ долларга тушди. WTI эса 11,94 фоизга пасайиб, 83,4 АҚШ долларни ташкил қилди. Бунга қадар, душанба куни нефть нархи 2022 йилдан бери илк бор бир баррелли 100 АҚШ доллар кўрсаткичдан ошиб кетган эди.

Маълумот учун, 9 март куни глобал бозорда нефть нархи кескин ошиб, “Брент” маркали нефть нархи бир баррель учун 108,7 АҚШ долларга етган эди.

Бироқ, АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет Пентагон брифингида душман бутунлай узил-кесил мағлуб этилмагунча, уруш якунланмаслигини таъкидлаб, хавотирларни сақлаб қолди. Бозорни барқарорлаштириш мақсадида Халқаро энергетика агентлиги ва G7 давлатлари қарийб 1 млрд баррель фавқулодда захира нефтини муомалага чиқариш имкониятларини муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Исроилдан Эроннинг нефть объектларига зарба бермасликни сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Дональд Трамп нефть

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг