Тўқаев Трампга табрик йўллади
Олам
−
10:24 4091 1 дақиқа
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев АҚШ Президенти Дональд Трампга Artemis II космик миссияси муваффақиятли якунлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Президент Тўқаев ўз табригида Америка илм-фанининг ютуқларини алоҳида таъкидлаб, улар жаҳон космонавтикаси ривожига салмоқли ҳисса қўшаётганини қайд этган.
Шунингдек, у бундай йирик лойиҳалар халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши ва бутун дунё бўйлаб ёш олимлар ҳамда муҳандисларни илҳомлантиришини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 апрель куни Artemis II миссияси Orion космик кемасида экипаждаги тўрт нафар астронавт билан Ер юзидан тахминан 406-407 минг километр узоқ масофага парвозни амалга оширганди. Шу тариқа Аpollo 13 миссияси томонидан ўрнатилган 1970 йилдаги рекорд янгиланган. Янги миссия аввалгисидан тахминан 4-6 минг километр узоқроқ масофани босиб ўтган.
Миссиянинг аввалгисидан асосий фарқи шундаки, космик кема Ойга қўнмасдан, унинг Ерга кўринмайдиган қисмини суратга олиши ва айланиб ўтиши керак эди. NASA’га кўра, парвоз кутилганидан ҳам муваффақиятлироқ тарзда амалга оширилган.
Хусусан, Artemis II миссияси астронавтлари Ойнинг орқа томонидан Ерга қаралганда сайёранинг ботиши қандай кўриниши акс этган фотосуратларни ҳам эълон қилган эди.
Live
Барчаси