Тунги клубда эркакни бир уриб, комага туширган йигитнинг суди бўляпти
3-саҳифа
−
07 Сентябрь 15654 2 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги тунги клуб олдида жанжал чиққани, уларни ажратишга ҳаракат қилиб, ўртага кирган фуқаро калтак еб, “бош мия жароҳати, ўнг юзидан лунжи йиртилган жароҳати ва спиртдан заҳарланиш” ташхиси билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу фуқарони урган шахснинг суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Қайд этилишича, 1995 йилда туғилган А.Ш.га Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “е“ банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а”, “г” бандлари, 4-қисми “а” банди, 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан айблов қўйилган бўлиб, унинг иши Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилмоқда.
Обидовга кўра, жорий йилнинг 4 сентябрь кунги суд мажлисида А. Ш.нинг адвокатлари томонидан суд жараёнида судланувчининг шахсий ва оилавий ҳаётига оид маълумотлар ҳам очиқланиши мумкинлиги айтилган ва оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, айбсизлик презумпцияси тамойилига асосан суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш юзасидан илтимоснома киритилган.
Гумонланувчи судьяларининг илтимосномаси судда раислик этувчи судья томонидан қаноатлантирилган. Шу тариқа, суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилиши белгиланган.
“Иш натижалари бўйича адолатли ва қонуний суд қарори чиқарилиши таъминланиши маълум қилинади. Ушбу ҳолат кенг жамоатчилик эътиборидаги масала бўлганлиги учун ҳам суд жараёни якуни бўйича оммавий ахборот воситаларида қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа жорий йилнинг 16 март куни содир бўлганди. Кечки соат 02:30 ларда Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирида мижоз сифатида келган 1995 йилда туғилган А.Ш. ўзининг таниши 1985 йилда туғилган Х.А. билан ўрталарида келиб чиққан низо сабабли ўзаро жанжаллашган. 1990 йилда туғилган Б.А. уларни ажратишга ҳаракат қилган вақтида А.Ш. уни уриб тан жароҳати етказган.
Live
Барчаси