Туркияда марказий осиёлик эркак отиб ўлдирилди (видео)
Олам
−
09:44 7454 1 дақиқа
Жорий йилнинг 31 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Қозоғистон фуқароси отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “Orda” хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса соат тахминан 16:30 да шаҳарнинг Фотиҳ туманидаги Зайнаб Комил кўчасида содир бўлган. Номаълум шахс эркакка яқинлашиб, унинг бошига ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи эса воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳодиса кузатув камераларига ҳам тушиб қолган.
Кейинчалик суриштирув доирасида ҳуқуқ-тартибот органлари жиноятда гумон қилинган икки нафар Грузия фуқаросини қўлга олган. Улар Эдирне ҳудудида, чегарадан ноқонуний ўтишга уринаётган пайтда дрон ёрдамида аниқланган.
Полиция маълумотига кўра, гумонланувчилар ҳудудга автомобилда келган, бироқ текширув вақтида машина ичида ҳеч ким бўлмаган. Улар машинадан тушиб, яёв ҳолда қочишга уринган пайтда ушланган. Автомобиль ҳайдовчиси ҳам тергов қилинмоқда. Унга нисбатан ноқонуний миграция ва одам савдоси билан боғлиқ моддалар бўйича алоҳида жиноий иш қўзғатилган.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳодисадан хабардор эканини маълум қилган. Билдирилишича, ҳозирда Туркия ваколатли органлари томонидан зарур тергов ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Ойдин вилоятида ўзбекистонлик 35 ёшли М. Алиева ўзи ишлаган казинода бошидан ўқ еган ҳолда топилиб, шифохонада вафот этганди.
Live
Барчаси