Туркияда ўзбекистонликлар энг кўп қайси жиноятларнинг қурбонига айланяпти?
3-саҳифа
−
15:08 1739 1 дақиқа
Туркияда ўзбекистонликлар кўпинча фирибгарлик ва одам савдоси қурбони бўлмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ билан суҳбатда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консули Шерзод Абдуназаров маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Истнбулдаги мазкур Бош консуллиги округи таркибига Туркиянинг Истанбул шаҳри, Ойдин, Баликесир, Билежик, Бурса, Измир, Кожаели ва бошқа вилоятлари, шунингдек, Болгария киради. Бош консулнинг сўзларига кўра, ушбу ҳудудларда, хусусан Болгарияда бошқа миллат вакилларига қараганда ўзбекистонликларнинг жиноят содир этиш фоизи анча кам.
Аммо, Туркияда ўзбекистонликларнинг кўпчилиги, 90 кунгача визасиз режим мавжудлиги учун Ўзбекистонда жиноят содир этиб, бу ерга қочиб келганлар ҳам учраб туради. Бундан ташқари, қонуний яшаш учун рухсатнома олмай яшаётганлар билан ҳам муаммолар туғилади.
Кўпроқ фирибгарлик ва одам савдоси қурбонлари юқори. Одам савдоси қурбонига айланаётган ўзбекистонликлар орасида бевосита Америка Қўшма Штатларига, Европа давлатларига ноқонуний кетиш каналлари бўйича жиноятлар мавжуд. Аммо, Туркия орқали Сурияга ўтиш ҳолатлари бўйича статистика анча пастлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади топилган эди. Ушбу иш доирасида Ўзбекистон Республикасининг 2 нафар фуқароси қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган вақтида ушланган.
Live
Барчаси