Университетдаги отишмада 5 киши яраланди

Олам

image

Кеча, 19 апрель куни эрталаб АҚШнинг Айова штати  марказидаги Айова университети кампуси яқинидаги пиёдалар савдо марказида отишма содир бўлди. Оқибатда беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Маълум қилинишича, жароҳатланганлардан камида 3 нафари Айова университетининг талабаси бўлган. Айова шаҳар полиция бошқармаси расмийларининг айтишича, отишма маҳаллий вақт билан соат 1:46 атрофида пиёдалар савдо марказида “катта жанжал” бошланганидан кейин юз берган.

“Етиб келган офицерлар отишма овозини эшитди. Биринчи ёрдам кўрсатувчилар воқеа жойига етиб келишди. Жабрланувчиларнинг шахси аниқланди”, дейилган полиция баёнотида.

“Ҳамма қўшимча маълумот кутaётган бир пайтда, мен бу талабалар, уларнинг оилалари, дўстлари ва уларга ғамхўрлик қиладиган барча одамлар ҳақида ўйлаяпман”, деган Айова университети президенти Барб Уилсон ходимлар ва профессор-ўқитувчиларга берган баёнотида.

Хабарга кўра, отишма билан боғлиқ ҳибсга олинган шахслар ҳақида маълумот дарҳол эълон қилинмаган. Бироқ терговчилар отишма билан боғлиқ тўрт кишининг кузатув камерасидаги фотосуратларини эълон қилган ва уларнинг шахсини аниқлашда жамоатчиликдан ёрдам сўраган.

“Кевин ва мен бугун эрталаб Айова штатидаги отишма жабрланувчилари ва уларнинг оилалари билан бирга ибодат қиламиз. Бу бемаъни зўравонлик ҳаракати университет жамоасини ва штатимизни вайрон қилди. Мен Айова университети президенти Барбара Уилсон ва Режентс кенгаши раиси Роберт Крамер билан гаплашдим ва уларга штатнинг барча ресурслари терговга ёрдам беришини айтдим. Жамоат хавфсизлиги департаменти ўз ёрдамини таклиф қилиб, Айова шаҳар полиция департаменти билан боғланди”, деб ёзган Айова штати губернатори Ким Рейнолдс X тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Луизиана штатидаги Шривпорт шаҳрида 19 апрель тонгида содир бўлган оммавий отишма оқибатида саккиз нафар бола ҳалок бўлганди.

Шаҳзода Шукуруллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ отишма Университет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг