Уругвай ҳам Саудияни енга олмади
Спорт
−
05:20 3517 1 дақиқа
Бугун, 16 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Ҳ” гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
АҚШнинг Флорида штати, Майами шаҳридаги “Хард Рок” стадионида бўлиб ўтган баҳсни италиялик ҳакам Маурицио Мариани бошқариб борди.
Ўйиннинг 41-дақиқасида Саудия Арабистони ҳимоячиси Абдуллоҳ Ал-Амри ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 80-дақиқада Уругвай ҳимоячиси Араухо Вилчес ҳисобни тенглаштирди. Ушбу натижадан сўнг ҳар икки жамоа ўз ҳисобига бир очкодан ёзиб қўйди. Эътиборли жиҳати, “Ҳ” гуруҳида 1-тур якунларига кўра, барча тўртта жамоа ҳам бир очкодан жамғариб, бир хил ҳолатда турибди.
Эндиликда 2-турда Саудия Арабистони терма жамоаси Испанияга қарши майдонга тушади. Учинчи турда эса Кабо-Верде билан куч синашади. Уругвай эса навбатдаги турда Кабо-Вердега қарши баҳс олиб борса, гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини Испанияга қарши ўтказади.
Live
Барчаси