“Ўзавтойўлбелги” ДУК раҳбариятига жиноий иш очилди

3-саҳифа

image

“Ўзавтойўлбелги” ДУКнинг 3 нафар мансабдорига жиноий иш очилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Унинг билдиришича, жорий йилнинг январь ойида корхонанинг 3 нафар мансабдори ва бошқалар устидан дастлабки суд мажлиси бўлиб ўтган. Навбатдаги суд мажлиси эртага, 24 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида бўлиб ўтади.

Маълумотларга кўра, “Ўзавтойўлбелги” директори Воситхон Акрамов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” ва “в” банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” ва “б” банди, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а” ва “б” банди 3-қисми билан айбланмоқда.

Шунингдек, директор ўринбосари Шукрулло Асадов ва маркетинг бўлими бошлиғи Баҳром Саидов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми а” ва “б” банди, 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а” ва “б” банди 3-қисми билан айбланмоқда.

Бундан ташқари, иш доирасида:

  • Шораҳмат Шоакбарович Обидхўжаев – Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”,“в” бандлари;
  • Нурулло Абдувакилович Абдураҳмонов – Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”,“в” бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 3-қисми 2-қисми “б” банди;
  • Шавкат Маннопжонович Маматхонов – Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”,“в” бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 3-қисми 2-қисми “б” банди;
  • Сарваржон Маъмуржон ўғли Мадаминов – Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”,“в” бандлари, 228-модда (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”,“б” бандлари 3-қисми;
  • Саида Турсуновна Маҳмудова – Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”,“в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”,“б” бандлари (мансаб сохтакорлиги), 228-модда (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”,“б” бандлари 3-қисми; 
  • Муҳайё Шарифжоновна Йўлдошева – Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”,“в” бандлари;
  • Шарофиддин Шавкатович Исомуҳаммедов – Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”,“в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”,“б” бандлари (мансаб сохтакорлиги), 228-модда (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”,“б” бандлари 3-қисми билан айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг февраль ойида автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзавтойўлбелги” давлат унитар корхонаси фаолиятида ноқонуний ҳолатлар аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, корхона корхона йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни эркин бозор нархларидан қиммат нархларда харид қилиб, 2 миллиард 701 миллион сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноий иш мансаб сохтакорлиги Ўзавтойўлбелги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг