Ўзбек-қирғиз чегарасидан психотроп ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
12 Март 1509 1 дақиқа
Ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг Андижон вилояти Марҳамат туманида психотроп моддаларни ўтказмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.
Маълум бўлишича, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг Андижон вилояти Марҳамат тумани “Бобоҳуросон” Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисмида қирғизистонлик шахс чегара сим тўсиқлари устидан 1 дона қоғоз қутини улоқтирган. Уни олаётган 1985 ва 1987 йилларда туғилган 2 нафар маҳаллий фуқаро ушланган.
Ушбу қоғоз қути холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичида 9988 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидан 62 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтаётган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилганди.