Ўзбекистонда бюджетдан 643,2 млрд сўм ўмарган коррупцион схема фош этилди
3-саҳифа
−
11:09 7800 2 дақиқа
Ўзбекистонда 643,2 миллиард сўм бюджет маблағини талон-торож қилиш билан боғлиқ йирик коррупцион схема фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти Солиқ бошқармаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда бир қатор маҳаллий ва қўшма корхоналарнинг масъул шахслари ўзаро тил бириктирган ҳолда қонунбузилишларга йўл қўйган.

Терговга қадар текширув материалларига кўра, Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш бўйича берилган 5,3 триллион сўмлик хизматлар қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилган бўлишига қарамасдан, ҚҚС суммалари электрон ҳисоб-фактураларга ноқонуний равишда киритилган.
Оқибатда бюджетда асоссиз равишда ҚҚС маблағи шакллантирилиб, ушбу маблағларнинг бир қисми “A.” МЧЖнинг ҳисоб рақамига қайтарилишига ҳамда “S.E.” МЧЖ ҚҚСнинг давлат олдидаги кредиторлик қарздорликларининг йўқ қилинишига йўналтирилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур схема орқали 643,2 миллиард сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Шўртан ГКМни кенгайтириш лойиҳасининг бош пудратчиси Enter Engineering ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан “Soliq Mobile” иловаси орқали 35,1 миллиард сўм маблағлар кешбэк сифатида талон-торож қилингани фош этилган эди.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
21:29